Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирус изғиб юрибди: ўтган бир кун сарҳисоби

Ўзбекистонда коронавирус изғиб юрибди: ўтган бир кун сарҳисоби

Шу йилнинг 14 июль куни мамлакатимизда 494 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 303 нафари карантин муассасаларида, 191 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 297 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14085 нафар бемордан 8327 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5691 нафар бемордан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 55 657 нафар, стационар карантинда эса 22 585 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг