Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 25 мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонда 25 мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди

ССВ ахборотига кўра, бугун айни вақтга қадар мамлакатимизнинг 6 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 016 нафари соғайди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 720 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида ҳам 14 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 106 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг