Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон коронавирусга қарши дори ишлаб чиқаришни бошлади

Ўзбекистон коронавирусга қарши дори ишлаб чиқаришни бошлади

Фото: «exclusive»

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган «Nobel Pharmsanoat» компанияси «Ковипир» номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади.

Ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг «Toyama Chemical» компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланила бошланган.

Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг «Zhejiang Hisun Pharmaceutical» компанияси уни «Фавилавир» савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг