Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотада карантин кучайтирилди

Олмаотада карантин кучайтирилди

Қозоғистоннинг катта шаҳарларидан бирида чеклов ва карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВда хабар берилди.

Жамоат транспорти иш кунлари — одатдаги жадвалга мувофиқ, дам олиш кунлари ва байрам кунлари эрталаб — соат 6:00 дан 10:00 гача; кечқурун — соат 17:00 дан 22:00 гача ишлайди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВда хабар берилди.

Савдо-кўнгилочар марказлари, савдо марказлари дам олиш кунлари, байрам кунлари — соат 10:00 дан 17:00 гача ишламайди; иш кунлари — соат 10:00 дан 21:00 гача.

Озиқ-овқат дўконлари, минимаркетлар соат 06:00 дан 24:00 гача ишлайди, озиқ-овқат бозорлари дам олиш кунлари ишламайди.

«Медеу» коньки майдони оммавий учиш учун тўлиқ ёпилади, «Шимбулоқ» тоғ курорти умумий овқатланиш объектлари соат 21:00 гача фақат ёзги майдонларда ишлайди.

Шунингдек, вилоятлараро ва шаҳардаги номунтазам (туристик) ташишлар тақиқланади.

Кинотеатрлар, театрлар, концерт заллари ва цирк ўз фаолиятини тўхтатади.

Ушбу қарор 20-мартдан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг