Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир аҳволда шифохонага тушган бемор ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади

Оғир аҳволда шифохонага тушган бемор ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади

Фото: Xabar.uz

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган 55 ёшли У.А. (эркак) 16 июль куни Зангиота туманидаги «Назарбек» юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Беморда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмониянинг ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

17 июль куни ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор,  мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан,  ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг