Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийдаги карантиндагилар манзилига кузатилди. Уларнинг ҳеч бирида касаллик аниқланмади (фото)

Навоийдаги карантиндагилар манзилига кузатилди. Уларнинг ҳеч бирида касаллик аниқланмади (фото)

Фото: Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

18 март куни Мисрдан махсус авиарейс билан Навоий шаҳрига келтирилган, республикамизнинг турли вилоятларидан бўлган 181 нафар фуқаро бугун, 2 апрель куни ўз уйларига тантанали тарзда кузатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказида давом этган 14 кунлик карантинда юртдошларимиз билан бирга бўлган 22 нафарлик шифокорлар гуруҳи ҳам навбатдаги таътилга чиқарилди.

Фото: Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Икки ҳафта давом этган карантин даврида кузатувга олинганлар белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланди. Кузатув ва карантин даврида уларнинг бирортасида касаллик аломатлари аниқланмади. Барчалари соғлом ва яхши кайфиятда», — дейди Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Ғаффоров.

«Биз аввало муҳтарам Президентимиздан бир умрлик миннатдормиз! Мана шу ерда ўтган 14 кунлик даврим шахсан менга кўп нарсаларни англашга имкон берди.  Ватан, меҳр-мурувват ва энг асосийси ҳаётимнинг қадрини яна бир бор теранроқ тушуниб етдим. Барча шифокорларимиз доим омон бўлсинлар, — дея ўз ҳиссиётларини яширмади самарқандлик фуқаро.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Навоий вилоятидаги 8 та сиҳатгоҳда  529  нафар фуқаро умумий карантин назоратига олинган. Бундан ташқари, 2808 нафар фуқаро уй карантинида шифокорлар назоратида.

Коронавирус инфекцияси аниқланиб, Навоий шаҳрида даволанаётган икки нафар фуқаро (она ва ўғил) эса Навоий вилоятига Тошкент шаҳридан меҳмон сифатида келганларида уларда касаллик белгилари борлиги аниқланиб карантинга олинган ва шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала бемор ҳам Тошкент шаҳри Бектемир туманида доимий яшаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг