Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда бир кишидан 48 нафар шахсга коронавирус юқди

Наманганда бир кишидан 48 нафар шахсга коронавирус юқди

Иллюстратив фото

Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 51 нафар фуқародан 48 нафари 12 март куни Туркия орқали умра сафаридан келган 51 ёшли аёл билан бевосита ва билвосита мулоқотда бўлган фуқаролардир, дейилади Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия давлатидан, Саудия Арабистонидан Умра Ҳажини амалга ошириб келган аёлнинг оила аъзоларида коронавирус аломатлари аниқланганди. Ўша аёлнинг онаси эса вафот этганди.

Умра сафаридан 12 март куни қайтиб келган аёл уйида уни йўқлаб келган 231 нафар киши билан мулоқотда бўлган. Дастлаб, ўша оиланинг беш нафар аъзоси, шу жумладан, аёлнинг ўзи ҳам, коронавирусга чалинган. Бошқа қариндошлар ҳам карантинга олинган. Сўнгги хабарларга кўра, аёл билан бевосита ва билвосита мулоқотда бўлган 48 кишида инфекция аниқланган.

«Бу ҳолатда энг ачинарлиси, қариндошларнинг биронтаси 72 яшар онахоннинг дафн маросимида иштирок эта олмади. Онахонни санитария-эпидемиология назорати ходимлари дафн этишди»,деганди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг