Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланган бемор қолмади

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланган бемор қолмади

Наманган вилоятида 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, бугун реабилитацияга кузатилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби расмий телеграм канали.

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан (2 нафар аёл ва 13 ёшли ўғил бола),  1 нафари Норин туманидан (31 ёшли эркак).

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганлар барчаси соғайди. Вилоят бўйича коронавирусга чалинган 260 нафар фуқародан 251 нафари (97 фоиз) тузалган. 4 киши вафот этган.  Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида Тўрақўрғон туманидан 2 нафар, Уйчи туманидан 2 нафар ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафар бемор даволанмоқда.

Карантин муассасаларида 610 нафар, уй карантинида 2912 нафар киши сақланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг