Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мьянма коронавирус супертарқатувчисига айланиши мумкин

Мьянма коронавирус супертарқатувчисига айланиши мумкин

Фото: «Global Look Press»

Мьянма коронавирус бутун минтақага назоратсиз тарқаб, кўп сонли вирус ўчоқларини ҳосил қиладиган мамлакатга айланиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Мьянма юқувчанлиги ва ўлим хавфи юқори «дельта» ва бошқа шаклдаги COVID-19 супертарқатувчисига айланмоқда. Бундай дейиш учун асослар етарли ва бу жуда хавфли», — таъкидлади БМТнинг Мьянмада инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюс.

Унинг айтишича, бу мамлакатда коронавирусни юқтирганлар ва ўлим ҳолатлари сони бўйича маълумотлар йўқ. Мамлакат дунё аҳолисининг учдан бир қисми яшовчи мамлакатлар билан бевосита чегарадош.

«COVID-19 га фарқи йўқ: миллат, чегара, ғоя, сиёсий партия танлаб ўтирмайди. У шунчаки қотил», — қўшимча қилди Эндрюс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг