Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Моуриньо Лондонда кексаларга зарур маҳсулотларни етказиб беряпти

Моуриньо Лондонда кексаларга зарур маҳсулотларни етказиб беряпти

Фото: «Thesun.co.uk»

Англиянинг «Тоттенхэм» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо коронавирус тарқалгани боис карантинга тушиб қолган кексаларга ёрдам беряпти. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берган.

Моуриньо Лондондаги «Age UK» хайрия ташкилотига қўшилди, дейди британиялик журналист Майкл Бриж «Twitter»даги ўзининг аккаунтида. Мураббий Лондондаги туманлардан бирида карантинда бўлган кекса кишиларга зарур маҳсулотларни етказиб беряпти.

Маълумки, Англия чемпионати янги вирус эпидемияси туфайли 30 апрелгача тўхтатилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг