Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси: «Сизга ҳам қулай, бизга ҳам...»

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси: «Сизга ҳам қулай, бизга ҳам...»

Инсон учун саломатликдан ортиқ нима бор?

Ҳеч нима!

Соғлиқ - олий неъмат экани, айниқса бугун ўзгача ҳис этилмоқда. Зеро, айнисиновли кунлар ҳар кимдан наинки ўзи, балк ўзгаларнинг ҳам саломатлигини асрашни талаб этмоқда. Чунки, кўриб-билиб турибмиз - коронавирус деган бало на миллат, на маскан ва на ёш танлаётир!

Бугун, вазият тақазосига кўра, фуқароларимизнинг асосий қисми ўз уйида қолмоқда. Бу ўз-ўзидан энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортишига олиб келиши табиий.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш шарт: бу жараёнда фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан, деган фикр - нотўғри! Табиий ресурслар истеъмоли учун тўлов албатта амалга оширалади!

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва фуқароларни асло безовта қилмайди.

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси бугунги вазиятдан келиб чиқиб, истеъмолчиларни ортиқча безовта қилмаслик, турли оворагарчиликларга чек қўйган ҳолда ҳисоб-китобни тўғри амалга ошириш мақсадида Бюронинг пойтахтдаги ҳар бир туман бўлими телеграмм тармоғида ўз манзилини очди. Фуқароларимиз ҳар ой табиий газ ва электр энергияси ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ўзлари яшаб турган тумандаги Бюро бўлимининг телеграм манзилига (белгиланган намунада) юбориши мумкин. Шунга қараб, Бюро ходимлари тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида маълумот, тавсия ва тушунтиришлар беради.

Бюронинг давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тўғри тушунтириш ишлари натижасида жуда кўп истеъмолчилар Бюронинг туман бўлими телеграмм каналларига дарҳол аъзо бўлишди. Бу фуқароларимизнинг тинчлиги, хотиржамлиги учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар эканини тушунишди.

Бугунги кунда телеграмм каналларига (кунига) 300 дан ортиқ истеъмолчилар ўз саволлари билан мурожаат қилишмоқда. Энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларини ўз уйларида қолиб, билиш имконига эга бўлишмоқда.

Албатта, биз биргаликда катта кучмиз. Халқ саломатлиги, Ватан фаровонлиги учун бугун ҳар биримиз масъулмиз. Синовли вазиятлар ортда қолади.Ўзаро тушуниш, жипслик бўлса, бас!

«Истеъмол маданияти ёш танламайди» дейдилар. Бугун уйда - оила даврасида экансиз фарзандинларингизга ҳам энергия ресурсларидан оқилона, тежамкорона фойдаланишни ва ўз вақтида тўловларни амалга оширишни яна бир бор ўргатиб боринг. Бу фойдадан ҳоли эмас, албатта.

Ушбу ҳавола орқали МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг барча туман бўлимлари телеграмм каналларининг электрон манзилларини билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг