Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк қоғоз пуллар вирус ташиш вазифасини бажаришидан огоҳлантирди

Марказий банк қоғоз пуллар вирус ташиш вазифасини бажаришидан огоҳлантирди

Фото:«Xabar.uz»

Қоғоз пулларнинг вирус ташувчилик хусусияти айни кунларда кўпчилик билиши лозим бўлган маълумот саналади. 

Марказий банк матбуот хизмати қоғоз пуллар вирус ташувчи вазифасини бажарувчи бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

«Тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлиши мумкин. Вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши маълум қилинган»-, дейилади банк хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги типдаги коронавирусга чалинганлар сони 55тани ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг