Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавируснинг янги ўчоғи эълон қилинди — ЖССТ

Коронавируснинг янги ўчоғи эълон қилинди — ЖССТ

Фото: «Anadolu Agency»

Жанубий Америка коронавируснинг янги эпицентрига айланди.  Бу ҳақда ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

Бразилия — материкда коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакат. Коронавирусни юқтирганлар сони 310 минг кишидан ошиб кетиб, Бразилия касаллар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилди. Райаннинг таъкидлашича, минтақадаги вазият ўта ташвишли — Лотин Америкаси мамлакатларида касалликни юқтириш бўйича ҳолатлар кўпайиб боряпти.

Коронавирусни юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринда Перу — 108 минг нафар бемор. Чилида 61 киши, Эквадорда 35 минг кишига касаллик юққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг