Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг илк хабарчиси марҳум шифокор ўғилли бўлди

Коронавируснинг илк хабарчиси марҳум шифокор ўғилли бўлди

Фото: «Weibo»

Уханда коронавирус тарқалганини биринчи бўлиб хабар берган ва COVID-19 туфайли вафот этган хитойлик шифокор Ли Вэньляннинг рафиқаси соғлом ўғилни дунёга келтирди, деб ёзади «Пэнпай» нашри.

Она ва бола соппа-соғ. Марҳум шифокорнинг рафиқаси Фу Сюэцзе «WeChat» ижтимоий тармоғидаги аккаунтида шундай сўзларни ёзиб қолдирди: «Буни кўряпсизми? Сизнинг менга туҳфа этган сўнгги совғангиз дунёга келди».

Ухань марказий шифохонаси офтальмологи Ли Вэньлян 30 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали ҳамкасбларига денгиз маҳсулотлари бозоридаги еттита SARS ҳолати тасдиқланганини маълум қилди. Тиббиёт ходими қолдирган пост Хитойдаги турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетди. Кейинги куни Ли Вэньлян ҳамда вирус тарқалганини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган яна етти нафар шифокор Ухань шаҳар полиция маҳкамасига чақирилди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон хабар тарқатганликда айбланиб, бошқа бундай қилмаслик учун огоҳлантирилди.

7 февраль куни уханлик Ли Вэньляннинг юраги тўхтаб қолди: у марказий госпиталда коронавирус туфайли вафот этди. Хитой ҳукумати офтальмолог Ли Вэньляннинг ўлимини тан олди ва буни «иш вақтидаги зарарланиш» дея изоҳлади.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ юзага келган вазиятни пандемия деб эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг