Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашишни Сингапур ва Жанубий Кореядан ўрганиш керак

Коронавирусга қарши курашишни Сингапур ва Жанубий Кореядан ўрганиш керак

Фото: «РИА Новости»

«Келгуси 20 йил» онлайн-форумида қатнашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкитлотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович Сингапур ва Жанубий Кореянинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш тажрибасини намуна қилиб кўрсатди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда

«Сингапур ва Жанубий Корея тажрибаси — энг яхши намуна (коронавирус тарқалишига қарши курашишда). Вирус аниқланиши билан унинг йўлларини тўсиб қўйишди, тестлар олишди, эпидемияга қарши курашиш бўйича анъанавий тамойилларга риоя қилишди», — деди Вуйнович.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, Жанубий Корея жамиятдаги юқори даражадаги интизом эвазига коронавирус кенг тарқаб кетишининг олдини олди.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияга айланганини расман эълон қилганди.

«Worldometers»дан олинган энг сўнгги маълумотга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 617 351 нафарга етди, шулардан 28 377 нафари вафот этган, 137 336 нафар бемор соғайиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг