Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони март ойида 170 миллион нафарга етиши мумкин — хитойлик олимлар

Коронавирусга чалинганлар сони март ойида 170 миллион нафарга етиши мумкин — хитойлик олимлар

Фото: «Известия»

Хитой халқ-озодлик армияси, Жамоат саломатлигини сақлаш фан-тадқиқотлари институтлари ҳамда Хитой Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази экспертлари прогнозига кўра, 2021 йилнинг март ойига бориб коронавирус қурбонлари сони 5 миллион нафарга етади.

Солиштириш учун: коронавирус қурбонлари сони ҳозир 2 миллион нафардан ошган.

Одамлар янги ташқи зарбаларга тайёр туришлари керак, дейишмоқда экспертлар.

Олимлардан бирига кўра, гарчи Хитой пандемия назоратини қўлга олишга эришгани билан, аксарият мамлакатларда коронавируснинг янги ўчоқлари ва мутациялари пайдо бўлмоқда.

«Воқеалар ривожи бундан буёғига қандай ривожланишини олдиндан айтиш имконсиз», — деди CDC профессори Сюй Цзяньго.

Турли сценарийларни моделлаштириб кўрган олимлар ҳатто воқеалар ривожи энг яхши ўзанда ривожланган тақдирда — ҳукуматлар самарали қарорлар қабул қилиб, фуқаролар барча санитария меъёрларига риоя қилганда ҳам коронавирусдан ўлим ҳолатлари яна 300 мингтагача кўпаяди, деган тўхтамга келишди.

Тадқиқотда бутун дунёда коронавирус қайд этилишлари сони 92 миллиондан ошгани (айни пайтда 94 миллиондан зиёд — таҳр.), март ойида бу кўрсаткич 170 миллионтагача етиши, ҳаммадан кўп АҚШ жабр кўриши эҳтимоли мавжудлиги эслатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг