Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан холи бирорта ҳам вилоят йўқ

Коронавирусдан холи бирорта ҳам вилоят йўқ

Куни кеча, яъни 18 июль куни мамлакатимизда 579 та касаллик ҳолати қайд этилди. Шундан 138 нафари Карантин муассасаларида, 441 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

ССВнинг хабарига кўра, 18 июль куни Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ҳамда Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг