Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан вафот этганлар жасадини яқинларига бериш масаласи кўрилмоқда— Анвар Алимов

Коронавирусдан вафот этганлар жасадини яқинларига бериш масаласи кўрилмоқда— Анвар Алимов

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Хабар берилганидек, АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов сўнгги тадқиқотларга кўра коронавирус юқтирган бемор вафот этса, вирус унинг танасида 2 соат сақланиб қолиши аниқланганини маълум қилди.

«Коронавирус бугунги кунгача ЖСТ томонидан ўта хавфли инфекция қаторига киритилгани учун биз мурдаларни махсус ишлов бериб, тозалаб, сўнг дафн маросимларини ўтказаётган эдик. Кеча сўнгги текширувлар натижаси маълум бўлди. Бугунги кунда мурдадаги вируснинг икки соатда юқиш ҳолати ўз кучини йўқотиши маълум бўлди. Шу сабаб биз мурдани яқинларига бериш таклифини тайёрламоқдамиз», деди Анвар Алимов.

«Лекин барибир мурда қариндошларига берилишдан аввал ювилиб, кафанланиб берилади. Жаноза барибир мозорбошида қилинади. Ва яна бир марта биз фуқороларимизга уқтирмоқчи эдикки, беш-ўн кишидан кўп бўлмаган яқин қариндошларгина унда қатнашиши тавсия этилади» — дея қўшимча қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг