Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан ҳимоялашнинг бу усули нафақат фойдасиз, камига зарарли ҳам

Коронавирусдан ҳимоялашнинг бу усули нафақат фойдасиз, камига зарарли ҳам

Фото: «Pixabay»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан ҳимоялашнинг энг оммалашган усулларидан бирини танқид қилди. Бу усул нафақат самарасиз, балки соғлиққа зарарли ҳам, дейилмоқда.

Гап вирусни ўлдириш мақсадида ёпиқ иншоотларда дезинфекция воситаларини сепиш ҳақида боряпти. Таъкидланадики, бу усул бевосита тушган жойигагина таъсир кўрсатади. Аммо учиб бориб кўзга, терига, нафас йўлларига тушиб қолса зарари бор. Мабодо бирор юзани дезинфекциялаш керак бўлса, буни махсус эритмада намланган латта билан бажарган маъқул.

«Одамларга сепиш (масалан, коридорлар, кабинетлар ва ҳоказо ёпиқ хоналарда) ҳар қандай вазиятда ҳам тавсия қилинмайди. Бу вируснинг ҳаво-томчи йўли ёки бевосита мулоқот орқали тарқалишини камайтира олмайди», дейилади ЖССТ баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг