Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус  терроризмга тенглаштирилдими?

Коронавирус  терроризмга тенглаштирилдими?

Фото:«Звезда»

Жорий йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус эпидемиясининг тарқалишини расман пандемия деб тан олди. Бугунги кунга қадар дунёнинг турли мамлакатларида 1 миллион 119 мингдан ортиқ одам мазкур вирус билан касалланган, 100 мингдан ортиғи даволанди, 59,2 мингдан кўпроқ одам вафот этди.

Бу рақамлар эса соат сайин ўзгармоқда.

Бугун деярли барча давлатларда  вируснинг олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Россия Федирациясида карантин қоидалари бузилишини терроризм ва саботаж билан тенглаштирилмоқчи.

Дунё ҳамжамиятини қаттиқ карантин чораларини кўришга нима мажбур қилди?

Коронавирус АҚШнинг йирик штатларига ҳам хавф солди, вирус туфайли Нью-Йоркнинг сайёҳлик марказлари мутлақо бўшаб қолди. Бундай кимсасиз Таймс-скверни фақат офат фильмларида кўриш мумкин эди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда AҚШда вирус юқтирганлар сони 277 мингга яқинлашмоқда, 1,3 мингтаси айни бало сабабли вафот этганди. Яқин кунларда «Westside»даги энг йирик кўргазма маркази АҚШ президенти Доналд Трампнинг буйруғи билан «барак»лардан иборат касалхонага айлантирилади. У ерда  беморлар учун 1000 дан ортиқ жойлар ташкил этиш ҳамда тиббиёт ускуналари билан таъминлаш режалаштирилган.

Англияда ҳозирга қадар 60 минг нафар киши тестдан ўтган бўлиб, уларнинг 6 минг нафарида вирус аниқланган,  560нафари эса  вафот этган.

Давлатлар «уйда қолиш» чораси билан касалликка қарши қандай курашмоқда?

Италияда оммавий ўлимлар кўпайиб кетгани сабабли кимда ким  сабабсиз уйидан чиқса, 5000 евро жаримага тортиш  белгиланди.

Россия ҳукумати  барча тунги клублар, кинотеатрлар ва кўнгилочар марказларни ёпишни буюрди, акс ҳолда, кескин чоралар кўрилиши билан огоҳлантирилди. Шунингдек, Россия Федерациясининг янги қонун лойиҳасига кўра, қоидабузарларга, агар ҳеч ким жабрланмаган бўлса, 500 мингдан 2 миллион рублгача жарима солинади. Агар касалланган фуқаро туфайли бошқаларга ҳам вирус юқса, жиноятнинг оғирлигига қараб 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ҳиндистоннинг бир ярим миллиард аҳолиси давлатнинг кучи билан ҳеч қандай истисноларсиз тўлиқ уйда ўтирибди. Тартибга риоя қилмаётган фуқаролар эса полиция томонидан куч ва таёқ билан уйга ҳайдаб киритилмоқда. «Агар биз йигирма бир кунлик карантинда ўтира олмасак, сиз, сизнинг оилангиз ва бутун мамлакат 21 йил орқага қайтиб колишимиз мумкин!»  -  дейди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Коронавирус туфайли 50 нафардан кўп инсонни ҳалок бўлганига қарамай иссиқ Бразилия пляжларида одамларни ҳайдаш янада қийинлашмоқда, давлат шафқатсиз жазо чоралари ва вертолётдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Италияда эса ҳали ҳам кескин ҳолат, одамлар уйда қолишни рад этишмоқда, бу ерда ўлим даражаси икки кунга камайганидан сўнг, улар сони яна бир кунда 743 кишидан ошиб кетди.

БААнинг марказий мегаполисларидан бири бўлган Дубайда полициячилар одамларни дронлар ёрдамида уйга ҳайдашмоқда ва тўпланиб туришларни бас қилишни талаб қилмоқда.

Германияда карантин қоидаларини бузганларни тўғридан тўғри қамоққа олинмоқда.

Кўплаб халқаро ташкилотлар каби БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўз йиғилишларини видеоалоқа шаклида ўтказишга ўтди.

ЖССТ тахминлари қаерни кўзламоқда?

ЖССТнинг таҳминларига кўра, инқироз охирига қадарэ нг юқори ўлим кўрсаткичи АҚШда бўлади. Чунки, бу ерда касалланганлар сони 277 минга етди. 18 ёшгача бўлган беморнинг биринчи ўлими ҳам айнан АҚШда юз бергани сабаб эндиликда  навқирон авлод саломатлиги катта ташвишга айланмоқда.

Лос Анжелес ҳудуди аллақачон карантинга ёпилган бўлиб, у ерда вирус сабаб ҳалок бўлганлар сони олти юзтадан ошиб кетди, аммо бизнес ишлари давом этмоқда. Штат мэри Эрик Гарcеди тадбиркорларнинг барча алоқа воситаларини узиб қўйишни ваъда қилган ҳолда қуйидагича мурожаат билан чиқди: «Агарда ўрнатилган карантин тартибларига амал қилмаслик ҳолатлари давом этса, маъмурий чоралар қўлланилади, коммунал хизматлар, сув ва электр энергияси ўчирилади. Мен мурожаат қилаётган ҳар бир киши билиши керакки, сиз ўз ишларингизни ёпишингиз керак, агар ўзингиз ёпмасангиз, биз сизни ёпамиз!» 

Ҳозирда мазкур вирусдан ҳатто денгизда ҳам сақланиб қолишнинг имкони йўқ. Ўтган ҳафта давомида AҚШнинг «Тиа Дорт Рузвельт» номли ҳарбий денгиз кемаси бортида хизмат қилаётган 3 нафар денгизчида коронавирус борлиги тасдиқланган.

Бугун ҳеч қайси давлатга осон эмас. COVID-19 сабабли АҚШ ва Италияда катта қулашлар, Испанияда ҳали ҳам оғир ва даҳшатли вазият, Россияда бир кунда 582 та ҳолат аниқланиб, касалланганлар сони 4731 тадан ошиши, Ўзбекистонда эса кунига ўнлаб кишлардан мазкур касалликнинг аниқланиши Ҳукуматнинг кескин чораларни кўришга мажбур қилмоқда.

Нега жазо чораларини кучайтиришга зарур?

Ҳозирда барча мамлакатларнинг давлат раҳбарларини коронавирус пандемияси даврида қонун чиқарувчи органлар иш фаолиятини қониқарли олиб бориши ва қонунчиликни вазиятга мослаштириш масаласи ташвишга солмоқда.

Афсуски, орамизда қоидаларга риоя қилмасдан кўчага, шунчаки, айланишга чиқаётганлар мавжуд. Хусусан, давлат раҳбари : «...қанча огоҳлантириш ва тушунтириш ишларига қарамай, жойларда карантин қоидалари бузилаётганини афсус»   билан қайд этиб ўтди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги 53 ёшлик ватандошимиз 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошини йиғиб зиёфат уюштиргани аниқланди.

Шунингдек, баъзи давлатлардаги фуқаролар томонидан касалликни қасддан юқтириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқдалиги афсуслар билан эътироф этилмоқда.

Америка қўшма штатларида қасддан юқтириш ҳолатлари олдини олиш мақсадида коронавирус расмий равишда терроризмга тенглаштирилди.

«Коронавирусни бошқаларга юқтиришни мақсад қилган одамлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, – дейди АҚШ Бош прокурорининг ўринбосари Жеффри Розен. – Чунки, бугун коронавирус «биологик агент»  номли ҳуқуқий таърифга мос келмоқда... Бундай ҳаракатлар эса терроризм билан боғлиқ бўлган қонунбузилишларга олиб келиши мумкин» .

Испания ва бошқа давлатдан март ойининг 10, 23 кунларида Россияга қайтган 2 нафар шифокор ўзларида мутлақо касаллик аломатлари йўқлигини айтиб, ўз яқинлари билан мулоқотга киришган ҳамда улар томонидан даволашга уринилган юзлаб беморларни карантинга олинишига сабабчи бўлишди.

Ҳозирда барча ОАВларда «Уйда қолинг!» мавзусидаги челенжлар, чақириқлар бўлмоқда.  Аммо бизни ақл неъмати билан сийлаган  Яратган заковатни ҳам ато этган. Хулоса эса Сиздан...

Анвар  Раҳматов,
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги қошидаги
Юристлар малакасини
ошириш маркази директори

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг