Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди

Коронавирус: соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди

Фото: «Tj.sputniknews.ru»

Сўнгги кеча-кундузда юртимизда 550 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан қарийб 670 нафарга яқин бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди.

2021 йил 23 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 171080 (+560) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Андижон, 5 нафари Бухоро, 5 нафари Жиззах, 7 нафари Қашқадарё, 5 нафари Навоий, 8 нафари Наманган, 57 нафари Самарқанд, 16 нафари Сирдарё, 23 нафари Сурхондарё, 23 нафари Фарғона, 4 нафари Хоразм, 127 нафари Тошкент вилоятларида, 238 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 6, Андижон вилоятида 5, Бухоро вилоятида 5, Жиззах вилоятида 10, Навоий вилоятида 4, Наманган вилоятида 18, Самарқанд вилоятида 53, Сурхондарё вилоятида 19, Фарғона вилоятида 35, Тошкент вилоятида 117, Тошкент шаҳрида 396 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 165282 (+668) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1212 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг