Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус болаларда қандай кечади?

Коронавирус болаларда қандай кечади?

Иллюстратив фото

Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Короновирусдан вафот этган 11 ёшли бола мактабга борганмиди?  Болаларда енгил кечади деб кўп  маротаба айтилган эди. Нима учун бу бола вафот этди?

— Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли бу бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.

Маълумки, 5 сентябрь куни ҳали мактаблар ўз фаолиятини бошламаган эди. Шунинг учун бола мактабга хали бормаган эди. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинганида,  болада бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 С даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда ўпканинг 50 фоиз зарарланиши аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган. Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Ҳа, коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари:  томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш билан кечади.

Лекин болаларда ҳам сурункали касалликлари бўлса, улар ушбу касалликларини  қўзғалиш даврида короновирус инфекциясини юқтирсалар иккала касалликни кечиши натижасида уларда  хам оғир кечиш холатларини кузатилишини бир неча маротаба таъкидлаб ўтганмиз.

Юқоридаги болада хам асосий касалликларини хисобига касаллик оғир кечган. Шунинг учун ота оналар шуни ёдда тутишлари керакки, агарда болаларда сурункали касалликлари бўлса улар худудий шифокорлари билан мунтазам алоқада бўлишлари ва ўз вақтида диспансер кўригидан ўтиб  ва даво муолажаларини олиб туришлари шарт.

Шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизими ва бошқа аъзоларнинг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда  ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши ва ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг