Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус билан касалланганлар учун «ўлим формуласи» кашф этилди

Коронавирус билан касалланганлар учун «ўлим формуласи» кашф этилди

Фото: «Pixabay»

Хитойлик олимлар коронавирус беморлари учун «ўлим формуласи»ни ишлаб чиқишди, деб хабар берди «Известия».

Олимлар ишлаб чиққан ҳисоб-китоб тизими (формула) қайси беморларнинг ҳолати икки ҳафта давомида оғирлашиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Индекс ўлим хавфи остида турган беморларга олдиндан ёрдам кўрсатишда қўл келади.

Тадқиқотларда 172 нафар беморнинг касаллик тарихи ўрганилди. Уларнинг 50 фоизи касалхонага ётқизилганидан кейин 28 кун оралиғида вафот этган. Аниқланишича, тирик қолганларда лимфоцитлар кўп ва аксинча, организмдаги яллиғланиш жараёнларига оғир таъсир кўрсатувчи интерлейкин-6 кам экан.

Янги усул билан шифокорлар ҳали беморнинг аҳволи оғирлашиб кетмасидан бурун тезкор чоралар кўришлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг