Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карманада махсус шифохона ва карантин объекти қурилмоқда. Вилоят ҳокими қурилишда бўлди (фото)

Карманада махсус шифохона ва карантин объекти қурилмоқда. Вилоят ҳокими қурилишда бўлди (фото)

Кармана туманида ҳудудида «Махсус шифохона ва карантинга сақлаш объекти»ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун доимий фойдаланишга 40 гектар ер майдони ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилган.

Кеча карантинга мўлжалланган 1000 ўринли касалхонани қуриш ишлари жадаллик билан бошланди.

Вилоят ҳокими Қобул Турсунов мазкур объектда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг