Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин шароитида пенсиялар қандай тарқатилади?

Карантин шароитида пенсиялар қандай тарқатилади?

Фото: Xabar.uz

АТ Халқ банки пенсия ва нафақа тўловларини амалга оширишда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб пенсия ва нафақа пуллари маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб тарқатилмасдан, аҳоли уйларига етказиб берила бошланган.

2020 йил 26 март ҳолатига 2 трлн. 103,1 млрд. сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд. сўм банк карталари орқали тўланди.

Кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

  • Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.
  • Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;
  • Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;
  • Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;
  • Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;
  • Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг