Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахдаги туғилган кунда икки фуқаро коронавирусга чалинди

Жиззахдаги туғилган кунда икки фуқаро коронавирусга чалинди

Фото: «Yandex.by»

Мамлакатимизнинг қатор вилоятларида, жумладан, «яшил» ёки «сариқ» ҳудудларда ҳам аҳоли орасида фавқулодда коронавирус қайд этилиши ҳолатларининг кузатилаётгани барчамизни ҳушёр торттириши лозим.

Афсуски, кеча 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шу куни 24 нафар аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жумладан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Ш.Рашидов ва Жиззах туманларида яшовчи 2 нафар фуқарода (Ш.Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси. Шу йилнинг 12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан вақтинчалик  тийилишларини, ва албатта, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишмаслик, озодаликка риоя қилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, бизга, шифокорларга ёрдам беришингизни сўраб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг