Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирусга чалинишлар 15 фоизга пасайди — ЖССТ

Жаҳонда коронавирусга чалинишлар 15 фоизга пасайди — ЖССТ

Фото: «Iz.ru»

Ўтган ҳафта жаҳон бўйича коронавирусни юқтириш бўйича 3,5 млн.та ҳолат кузатилди, 78 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди. Олдинги ҳафтага солиштирилганда касалланишлар сони 15 фоизга, ўлим ҳолатлари 7 фоизга камайди, бу ҳақда «EurAsia Daily» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га асосланиб хабар берди.

24 майдан 30 майгача 3 550 456 нафар ковид-бемор рўйхатга олинган, 78 667 нафар бемор вафот этган.

«Worldometer»га кўра, пандемия бошланганидан бери жами касалланганлар сони 171 934 651 нафарга етди. Вафот этганлар — 3 575 699 нафар, соғайиб кетганлар — 154 415 076 нафар.

Ўтган ҳафтада касалланишлар сони Африка (22 фоиз) ва Ғарбий Тинч океани минтақасида (6 фоиз) ўсди. Европа (26 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (24 фоиз), Шимолий ва Жанубий Америкада (2 фоиз) пасайди.

Африкада ўлим ҳолатлари сони кўпайган (11 фоиз). Бошқа минтақаларда пасайиш: Шарқий Ўрта ер денгизи (18 фоиз), Европа (17 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (8 фоиз), Ғарбий Тинч океани минтақаси (2 фоиз), Шимолий ва Жанубий Америка (1 фоиз).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг