Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонда биринчи: Исроил аҳолисининг асосий қисми COVID-19 га қарши эмланди

Жаҳонда биринчи: Исроил аҳолисининг асосий қисми COVID-19 га қарши эмланди

Фото: «The Times of Israel»

Исроил аҳолисининг ярмидан кўпини коронавирусга қарши вакцина билан эмлашга улгурган жаҳондаги илк мамлакатга айланди. Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатнинг 8,9 млн. нафар фуқаросидан 5,54 миллион нафари (62,42 фоиз) эмланган.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда — Бирлашган Араб Амирликлари (аҳолисининг 44,79 фоизи), учинчи — Сейшел ороллари (40,49 фоиз).

Денгиз орти ҳудудларини ҳам қўшганда, Буюк Британия вакцинацияни 10 фоизга уддалаган, Қўшма Қиролликнинг ўзида вакцинациялаш даражаси 18,95 фоизга тенг. Кейинги ўринларда АҚШ (12,84 фоиз) ва Баҳрайн (11,63 фоиз).

Вакцинация қилинганлар умумий сони бўйича АҚШ жаҳонда етакчи — 42 млн. киши. Иккинчи — Хитой (31,2 млн.), учинчи — Буюк Британия (12,6 млн.).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг