Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университети карантинга ёпилди

Инҳа университети карантинга ёпилди

Фото: Инҳа университети

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқув хоналари ва университет ҳудудини тўлиқ дезинфекция қилинди.

22 март куни университетнинг иккала биноси ҳам тўлиқ дезинфекция қилинган: ўқув хоналари, лабораториялар, ўқитувчилар хоналари, кутубхона, ошхоналар, йўлаклар, зинапоялар, лифтлар ва хоказолар.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилган. Университетда бир нафар талабада коронавирус аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг