Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Иложи борича ўлим бўлмаслиги керак» – Шавкат Мирзиёев

«Иложи борича ўлим бўлмаслиги керак» – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Унда давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди.

– Юртимизга четдан кириб келган коронавирус касаллигига чалинганлар сони 221 тага етди. Минг афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, беморлардан 2 нафари вафот этди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур таъзия билдириб, сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.

Албатта, йўқотиш осон эмас. Биз ҳамма чораларни кўряпмиз. Жанубий Кореядан шифокорлар келди, эрта-индин Хитойдан мутахассислар келяпти. Германиядан, Россиядан энг яхши шифокорларни олиб келамиз. Нимага десангиз, иложи борича ўлим бўлмаслиги керак. Дунёда қайси мамлакатда қандай дори воситалари, қандай мутахассислар борлигини инобатга олиб, ҳамма чораларни кўришимиз керак, – деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг