Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иккита қўшни ҳудудда юздан ортиқ фуқарода коронавирус аниқланди

Иккита қўшни ҳудудда юздан ортиқ фуқарода коронавирус аниқланди

2020 йил 9 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30197 (+279) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида, 133 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8691 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг