Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иккита ҳудудда 108 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Иккита ҳудудда 108 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Фото: «Inklincity.ru»

2020 йил 30 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 825 (+108) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 25 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 282, Тошкент вилоятида 90, Наманган вилоятида 27, Жиззах вилоятида ҳам 27, Андижон вилоятида 20, Самарқанд вилоятида 12, Хоразм вилоятида 9, Навоий вилоятида 8, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 53 457 (+487) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг