Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди

Икки ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди

Фото: REUTERS

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри, Бруклин туманида икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, мамлакатимиз фуқаролари – З.Ҳ. ва Ҳ.С. маҳаллий шифохоналарда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраган.

Шунингдек, АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари (тел: +1-212-754-7403) мумкинлиги эслатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг