Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грета Тунберг коронавирусга қарши кураш учун 100 000 доллар хайрия қилди

Грета Тунберг коронавирусга қарши кураш учун 100 000 доллар хайрия қилди

Фото: «РИА Новости»

Швециялик экофаол Грета Тунберг коронавирусга қарши кураш даврида болаларга кўмак тариқасида БМТ болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) 100 000 доллар хайрия қилди.

«Грета Тунберг 22 апрель — Ер кунида «Human Act Award 2020» мукофотини қўлга киритди ва 100 000 доллар қийматидаги мукофот пулини ЮНИСЕФга ўтказди. «Human Act» ташкилоти Гретанинг хайриясини икки бараварга кўпайтирди. Шу тариқа ЮНИСЕФнинг коронавирусга қарши кураш бўйича ишларини қўллаб-қувватлаш учун жами 200 000 доллар хайрия қилинди», — дейилади хабарда.

ЮНИСЕФ ўзининг сайти орқали барча хоҳловчиларни хайрияга қўшилишни таклиф этди. Бу маблағлар 190 дан зиёд мамлакатда коронавирус шароитида болаларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг