Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия жанубида коронавируснинг янги штамми топилди

Германия жанубида коронавируснинг янги штамми топилди

Фото: «Shraibikus.com»

Германия жанубида жойлашган Бавария федерал ерида Гармиш-Партенкирхен шаҳридаги клиникада коронавирус тарқалган пайтда COVID-19нинг янги кўриниши аниқланди. Бу ҳақда «Мюнхнер меркур» газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тиббий муассасада 73 киши коронавирусга чалинган. Улар орасида ходимлар ҳам, беморлар ҳам бор. Шу билан бирга, уларнинг учтасида COVID-19нинг илгари номаълум бўлган штамми аниқланди. Таҳлиллар чуқурроқ текширувлар учун «Шарите» пойтахт клиникасига юборилган.

Олимлар Гармиш-Партенкирхенда, ҳақиқатан ҳам, коронавируснинг мутлақо янги шакли топилганлигини таъкидлашмоқда. Бироқ ҳозирда мутахассислар унинг хусусиятларидан бехабар.

«Шарите»нинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича COVID-19нинг 12 мингдан ортиқ мутацияси қайд этилган. Мутахассислар юқиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли Британия штаммидан кўпроқ хавотирланишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг