Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гавайида сайёҳлар маҳаллий аҳоли ва амалдорларнинг жиғига тегяпти

Гавайида сайёҳлар маҳаллий аҳоли ва амалдорларнинг жиғига тегяпти

Фото: «Tourprom.ru»

Гавайида карантин қоидаларини бузган сайёҳлар юртига қайтариляпти, дея хабар берди «Business Insider».

Апрелда пандемия авжига чиққан бўлишига қарамай, Гавайида дам олишга катта чегирмалар туфайли уч мингта сайёҳ ташриф буюрди. Қонунга биноан уларнинг ҳаммаси икки ҳафталик карантинни ўташи керак.

Маъмурият бу қоидаларни бузганларни юртига қайтариб юборишга қарор қилди. Карантинга амал қилишни хоҳламаган ёки имкони бўлмаган 20 нафар сайёҳ аллақачон уйига жўнатиб юборилди. Сайёҳлик бошқармаси бир томонлама чиптага 25 минг доллар ажратди.

17 мартдаёқ губернатор Дэвид Айж ташриф буюрувчиларни Гавайи курортларига келмасликка «чақирганди». Бироқ сайёҳлар келавериб, маҳаллий аҳоли ва амалдорларнинг жиғига тега бошлади. Ерлик одамларнинг фикрича, сайёҳлар пандемияни соҳилларда ўтказишга уринмаслиги керак. Устига-устак, пляжларнинг ҳаммаси берк бўлса.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг