Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага Қозоғистонда миллий мотам куни: бир дақиқа сукут сақлаш вақти маълум қилинди

Эртага Қозоғистонда миллий мотам куни: бир дақиқа сукут сақлаш вақти маълум қилинди

Фото: «Yandex.ru»

13 июль — Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сабаб миллий мотам куни. Шу муносабат билан эртага бир дақиқалик сукут эълон қилинади. Бу ҳақда мамлакат президенти маслаҳатчиси Ерлан Карин бугун, яъни 12 июль куни маълум қилди.

Нурсултон вақти билан пешинда бир дақиқалик сукут бошланади (11:00 т.в.), деб ёзади «Tengrinews».

8 июлда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус туфайли вафот этганлар хотирасига 13 июлни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. У ҳар бир фуқаронинг қазоси кўнглига оғир ботишини айтиб, азадорларга таъзия изҳор этди.

4 июль куни Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ янги чекловлар жорий этилди. Ҳудудлараро йўловчи ташувчи автобуслар ҳаракати чекланди, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар, шунингдек, оилавий ва хотира тадбирлари тақиқланди. Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спорт заллари, бассейнлар, маданий ва кўнгилочар муассасалар ёпилди. Фуқароларнинг кўчаларда, боғ ва хиёбонларда ҳаракатланиши чекланди — уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 65 ёшдан ошганларнинг ҳаракатланиши мумкин эмас.

«Worldometer»нинг маълум қилишича, 12 июль ҳолатига кўра Қозоғистонда 58 253 та коронавирус ҳолати қайд этилган, улардан 264 нафари вафот этган, 33 814 киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг