Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эпидемия қачон йўқ бўлади? Дезинфекцияни ким қилиши лозим? Коронавирусга оид саволларга жавоблар

Эпидемия қачон йўқ бўлади? Дезинфекцияни ким қилиши лозим? Коронавирусга оид саволларга жавоблар

АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг вақтида фуқаролардан тушган бир қатор саволларга жавоб берилди.

— Нега кўп жойларда (кўчалар, маҳаллалар, подъездлар ва ҳ.к.) дезинфекция ишлари номига, хужакўрсинга амалга ошириляпти? Нега мутасаддилар буни назоратга олишмаяпти?
Мен Ангрен шаҳрида 5/5 даҳада яшайман. Кўчаларимизни дезинфекция қилишмади, подездни хлор билан ўзимиз тозаладик, илтимос, масъулларга айтинглар, дезинфекция қилиб кетишсин.
— Республикада шу пайтга қадар хўжалик хисобида фаолият юритадиган республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар дезинфекция станциялари тизими мавжуд эди. Коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашгани муносабати билан ҳозир дезинфекция ишларини амалга ошириш жараёнида ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги тизими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.

— Карантин даврида ниқоб тақмаган фуқароларга қандай жазо чоралари қўлланилади?
— Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига асосан «Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Карантин даврида ниқоб тақмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати Ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан баённомалар расмийлаштирилади. Санитария-эпидемиология назорат давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жарималар белгиланади.

— Айтингчи, дока ниқоб қандай материалдан, неча қават қилиб тикилган ёки ясалган бўлиши керак?
— Тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришда белгиланган Давлат стандарти амал қилинади. Ниқоблар ҳимоя даражасига қараб, 2 турга бўлинади: эпидемиялар ва пандемияларда инфекцияни тарқалишини камайтириш учун ишлатиладиган дока ниқоблар. Ушбу ниқоблар ўзига нам тортмайдиган материаллардан тайёрланиши ва 2 соатдан ортиқ ҳамда кўп маротаба ишлатилиши мумкин эмас, чунки ундан ортиқ ишлатилса маскалар орқали касалликни юқтириб олиш мумкин.
Иккинчи турдаги маскалар – булар респираторлардир. Респираторлар кўп маротаба ишлатилиши мумкин ва бунда ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган ишлатиш муддатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

— Эпидемия қачон йўқ бўлади?
— Мутахассисларнинг тахминлари турлича. Масала шундаки, бу илгари маълум бўлмаган, янги инфекция. Коронавирусни 2002 йилда пневмония эпидемиясини келтириб чиқарган оғир респиратор синдроми (SARS) билан таққослаганда, бунда хавф бир неча ой давом этиши билан фарқланади. Ҳолбуки SARS ҳам коронавирус ҳисобланади, фақат бошқа тури.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг