Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Домодедово» аэропортидан 300 нафар Марказий осиёликнинг чиқариб юборилиши хабарига расмий изоҳ берилди

«Домодедово» аэропортидан 300 нафар Марказий осиёликнинг чиқариб юборилиши хабарига расмий изоҳ берилди

31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида «Домодедово» аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилганлиги тўғрисидаги хабарлар чоп этилганди.

«Дунё» АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Домодедово» ва «Жуковский» аэропортларида фуқароларнинг тўпланиши фактини рад этган. Дипломатик ваколатхонага кўра, «Внуково» ва «Шереметьево» аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

«Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган», дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг