Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дипломат коронавирус тарқалишида Хитойни айблади

Дипломат коронавирус тарқалишида Хитойни айблади

Фото: «Siouxcityjournal.com»

АҚШнинг Хитойдаги элчиси, истеъфога чиқаётган Терри Бранстед янги типдаги SARS-CoV-2 коронавирусининг бутун дунёга тарқалиб кетишида Хитойни айблади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

«Коронавирусни Уханнинг ичида ушлаб қолиш мумкин эди, бироқ пировард натижада у жаҳон пандемиясига айланиб кетди», — деди дипломат.

У Хитой тизими содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни яширишга урингани ва, ҳатто, эпидемия бошланаётгани тўғрисида хабар берган шифокорларни жазолаганини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Америка-Хитой муносабатларининг ёмонлашишида айнан Пекин айбдор.

Бранстед 14 сентябрь куни истеъфога чиққанлигини эълон қилди. У бу лавозимни 2017 йилдан бери эгаллаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг