Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

COVID: Ҳиндистон ҳам рекорд ўрнатди, ҳам Бразилияни ортда қолдирди

COVID: Ҳиндистон ҳам рекорд ўрнатди, ҳам Бразилияни ортда қолдирди

Фото: «Pixabay.com»

Ҳиндистон бир кунда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Натижада у Бразилияни ортда қолдириб, COVID-19 билан касалланишлар сони бўйича умумжаҳон статистикасига кўра иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда «Worldometers» хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, ўтган бир кеча-кундузда маҳаллий шифокорлар 90 600 кишида янги типдаги инфекцияни аниқлашган. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича фақат АҚШ Ҳиндистондан олдинда турибди: у ерда кунлик ўсиш 42 095 кишини ташкил этди.

Пандемия бошлангандан буён Ҳиндистонда 4 197 563 киши касалланди: бу Қўшма Штатларга қараганда қарийб икки миллионта кам — 6 443 367.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг