Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда коронавирусга қараганда пневмониядан вафот этаётганлар кўп

Қирғизистонда коронавирусга қараганда пневмониядан вафот этаётганлар кўп

Фото: «Ru.sputnik.kg»

Қирғизистонда COVID-19 аниқланганлар сони 10 мингдан ошди, дея хабар берди «РИА Новости».

«2020 йил 12 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 719 та янги СOVID-19 ҳолати қайд этилди, улардан 500 таси — Бишкекда», — деди республика коронавирусга қарши кураш штаби вакили.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда коронавирусдан етти киши — тўртта эркак ва учта аёл вафот этди. 150 нафар бемор шифохонадан тузалиб чиқди.

Штабнинг таъкидлашича, янги касалланганлар орасида 127 нафар тиббиёт ходим ҳам бор. Коронавирус пандемияси даврида жами 1656 нафар саломатлик посбонида инфекция аниқланган.

Ҳозирги кунда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони жами 10629 кишига етди. 132 нафари ҳаётдан кўз юмди. 3387 та бемор шифохонадан тузалиб чиққан.

Штабнинг маълум қилишича, ўтган бир кеча-кундузда 41 киши пневмониядан вафот этган. Пандемия бошлангандан бери ушбу касаллик туфайли вафот этганлар сони 423 кишига етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг