Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугундан «Disney», «Euronews», «Индийское кино», «Дом Кино» ва «Discovery channel» очиқ намойиш этилмоқда

Бугундан «Disney», «Euronews», «Индийское кино», «Дом Кино» ва «Discovery channel» очиқ намойиш этилмоқда

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, корхоналарга ва тадбиркорлик субЪектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳам ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, карантин шароитида уйда ёки изоляцияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси топшириғига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар «Disney», «Euronews», «Индийское кино», «Дом Кино» ва «Discovery channel» телеканаллари очиқ режимда тарқатилади.

Вақтингизни қизиқарли ўтказинг, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Маълумот учун:

Агар ушбу телеканаллар Сизнинг қурилмангиз рўйхатида мавжуд бўлмаса, қурилмангиздаги «автоқидирув» функциясидан фойдаланишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг