Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун мамлакатимизда қарийб 300 тa коронавирус ҳолати қайд этилди

Бугун мамлакатимизда қарийб 300 тa коронавирус ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу йилнинг 2 июль куни мамлакатимизда 297 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 183 нафари Карантин муассасаларида, 113 нафари аҳоли орасида (шундан 67 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафардан Сирдарё вилоятида), 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 187 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 130 нафар, Қашқадарё вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9078 нафар бемордан 6034 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 076 нафар, стационар карантинда эса 24 722 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг