Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун аҳоли орасидан касаллик чиқиши кам бўлди

Бугун аҳоли орасидан касаллик чиқиши кам бўлди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун касаллига тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.

Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча касаллиги тасдиқланган 49 нафар беморнинг 36 нафари аҳоли орасидан аниқлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг