Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Авиакомпаниялар нимадан хавотирда?

Авиакомпаниялар нимадан хавотирда?

Фото: «РИА Новости»

Авиакомпаниялар парвоз пайтида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янгидан-янги чораларни жорий этишади, дея хабар берди «Express».

Юз ниқоблари барча саёҳатчилар учун мажбурий бўлиши мумкин. Баъзи йирик компаниялар ҳозирданоқ парвозлар пайтида йўловчилардан ниқоб тақишни талаб қилишмоқда.

Америка авиакомпанияси вакилларининг таъкидлашича, йўловчилар нафақат парвоз вақтида, балки учиб-қўнишдан олдин: рўйхатга олиш, кутиш залларида ҳам ниқоб тақишига тўғри келади.

Авиаташувчилар келажакда сайёҳларнинг бортда COVID-19 ни юқтириб олишдан қўрқиб, самолётларда саёҳат қилишдан хавфсираб қолишидан хавотирда. Ниқоб мижозларни «руҳий хотиржамлик» билан таъминлаш учун ҳам зарур.

Америка авиакомпанияси матбуот котибининг сўзларига кўра, ниқоб тақиш барча йўловчилар учун мажбурий ҳисобланади. Ҳимоя воситалари эса бепул тарқатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг