Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг биргина штатида коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди

АҚШнинг биргина штатида коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди

Фото: «РИА Новости»

Нью-Йорк штатида бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошиб, 102 863 кишига етди, қурбонлар сони 2373 дан 2935 кишига кўпайди, дея маълум қилди штат губернатори Эндрю Куомо.

Нью-Йорк штати айни вақтда АҚШда эпидемия маркази бўлиб турибди, деб ёзади «РИА Новости».

«Қурбонлар сони 2373 нафардан 2935 кишига кўпайди», — дейди Куомо.

Унинг сўзларига кўра, штатда жами 102 863 та ҳолат қайд этилган (бир кун олдингидан 10 482 та кўп). Нью-Йорк шаҳрида касалланганлар сони 57 159 кишини ташкил этади, улардан 5350 нафари ўтган куни аниқланган.

Губернатор 14 810 киши (улардан 1427 нафари бир кун олдин) шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Куомонинг айтишича, жами 3731 нафар бемор реанимацияда, 8886 киши шифохонадан чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг