Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда навбатдаги ковидрекорд — бир кунда салкам 60 минг бемор

АҚШда навбатдаги ковидрекорд — бир кунда салкам 60 минг бемор

Фото: DW

АҚШда COVID-19 билан касалланиш бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди — бир кунда салкам 60 минг кишида вирус топилди. «The New York Times» ҳисоб-китобларига кўра, кечаги санада мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 59,4 минг кишига кўпайган.

АҚШнинг бешта штати: Миссури, Техас, Теннесси, Юта ва Ғарбий Виржинияда энг кўп касаллар аниқланди.

«Worldometer» сервисига кўра, АҚШда жами 3,2 миллион киши коронавирус билан касалланган, шулардан 135 минг нафардан зиёди вафот этган. Касалхонадан соғайиб чиққанлар сони эса 1,4 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг