Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди

Фото: «AP Photo»

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети.

Маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус туфайли 100 442 киши ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилганди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича қарийб 5,5 миллиондан ортиқ киши касалланган бўлиб, қарийб 350 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Бу борада ўз ҳисоб-китобини олиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра (28 май, соат: 11:11), дунё бўйича 5 695 290 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 355 692 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2 351 355 киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг