Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда фожиали рекорд қайд этилди

АҚШда фожиали рекорд қайд этилди

Фото: EPA

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда бир кунда рекорд даражада – 865 киши COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этди.

Ушбу кўрсаткич коронавирус тарқалганидан буён дунёдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Вирус оқибатида АҚШда жами 3900 киши вафот этган ва қарийб 190 минг киши инфекция юқтиргани аниқланган. Беморларни аниқлашнинг энг юқори чўққиси ҳам охирги кунда содир бўлди – шифокорлар беморлар сони 26,4 минг кишига кўпайганини қайд этишди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп келгуси ҳафталарда ўлимлар сони энг юқори чўққисига чиқиши кутилаётганини айтиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг